Ноқонуний савдо фаолияти билан шуғулланган аёл қилмишидан пушаймон бўлди
Фарғонада туғилиб ўсган, оилали, уч нафар фарзанднинг онаси Ноила Туробова (исм-фамилияси ўзгартирилган) кўпдан буён якка тартибдаги тадбиркор сифатида савдо фаолияти билан шуғулланиб келар, шу иш ортидан даромад топиб, рўзғори камчиликларини тўлдирарди. Бироқ бора-бора савдонинг белгиланган қонун-қоидаларига, тартиб-тамойилларига амал қилишни унутди. Оқибатда суднинг қора курсисига ўтиришга мажбур бўлди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Дастлаб республикамизда ишлаб чиқарилган кийим-кечаклар билан савдо қилиб, ризқини топиб юрган аёл кейинчалик нафсининг гапига кириб, ноқонуний ишга қўл уради. Терговда шахсини аниқлашнинг имкони бўлмаган шахсларнинг алдовларига учган Ноила қўшни республикалардан ноқонуний йўллар билан Ўзбекистон ҳудудига олиб келинган кийим-кечакларни сотишни мақсад қилади.
Н.Тўробова сўнгги бор 17 млн. 272 минг сўмлик тўрт хилдаги эркаклар кийим-кечакларини Тошкент ҳудудига олиб келаётган вақтда “Бектемир” ЙПХ масканида ҳуқуқ-тартибот ходимлари томонидан қўлга олинади.
Суд унга нисбатан жарима жазосини тайинлади.
Мавзуга оид
11:24 / 06.11.2024
ИЖҚКДнинг иқтисодий жиноятларни тергов қилиш соҳасидаги ваколатлари аниқлаштирилади
15:04 / 03.11.2024
Бухорода хотинига оғир тан жароҳати етказган шахс қамоқдан озод қилиниб, шартли жазо тайинланди
11:12 / 29.10.2024
8 йилгача қамоқ жазоси – Жиноят кодексига «лихорадчик»лар учун алоҳида модда киритилди
14:20 / 15.10.2024