Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
Бу янгилик жабрланувчилар учун қўшимча руҳий жароҳатни камайтириш ва тергов органларига ишончни оширишга қаратилгани таъкидланмоқда.
Қозоғистонда жинсий зўравонлик билан боғлиқ ишларни тергов қилиш аёл терговчиларга топширилади. Бу ҳақда ички ишлар вазири ўринбосари Санжар Одилов парламент йиғилишида маълум қилди, деб хабар берди Kazinform.
Унинг сўзларига кўра, янгилик жабрланувчилар учун қўшимча руҳий жароҳатни камайтириш ва тергов органларига ишончни оширишга қаратилган.
ИИВ, шунингдек, Жиноят кодексининг никоҳга мажбурлаш тўғрисидаги янги моддасини қўллаш механизмини тушунтирди. Санжар Одиловнинг таъкидлашича, бундай ишларда аёл ҳам, эркак ҳам қурбон бўлиши мумкин. Бунда никоҳдан ўтишни талаб қилишнинг ўзи, шу жумладан аёл ҳомиладор бўлган тақдирда ҳам, жиноят таркибини ташкил этмайди.
«Агар аёл ўзига уйланишни талаб қиладиган классик вазиятни олсак, бундан ташқари, унинг ўзи ва яқинлари томонидан таҳдид ёки зўравонлик бўлиши керак. Бошқа ҳар қандай ҳолатда бу фуқаролик муносабатлари», деб тушунтирди у.
Вазирликнинг аниқлик киритишича, бугунги кунда Қозоғистонда никоҳга мажбурлаш моддаси бўйича аёл гумон қилинаётган жиноят ишлари қайд этилмаган.
Мавзуга оид
09:49
Полшада украиналик йигит Россия разведкасига ёрдам беришда айбланди
10:31 / 16.07.2026
Қозоғистон миграция назоратини кучайтирмоқда
18:51 / 15.07.2026
Трамп жинсий зўравонлик ва туҳмат иши бўйича 5 миллион доллар тўлади
20:34 / 10.07.2026