Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда мактаб ўқувчилари иштирокидаги жиноий гуруҳ ушланди
Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида товламачилик билан шуғулланганликда гумон қилинаётган уюшган жиноий гуруҳнинг тўрт нафар аъзоси қўлга олинди. Улар орасида 15 ва 16 ёшли икки нафар мактаб ўқувчиси ҳам бор.
Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, гумонланувчилардан бири бир фуқарони видеога олиб, уни гиёҳвандлик воситаларини тарқатишда айблаган. Кейин эса тасвирларни тарқатмаслик эвазига ундан 500 доллар талаб қилган.
Гуруҳ аъзолари пул берилмаган тақдирда жабрланувчига нисбатан жисмоний куч ишлатиш ва уни ўлдириш билан таҳдид қилган.
Тезкор тадбир давомида гумонланувчилар Юнусобод туманидаги автотураргоҳлардан бирида товламачилик йўли билан талаб қилинган маблағнинг бир қисми — 300 доллар ва 2,4 миллион сўмни олаётган вақтида қўлга олинган.
Текширув жараёнида улардан олинган пул маблағлари, олтита мобил телефон, пичоқ ҳамда ўткир тиғли буюм ашёвий далил сифатида мусодара қилинди.
Тергов маълумотларига кўра, гуруҳга 20 ёшли шахс раҳбарлик қилган. Унинг шериги ҳамда икки нафар вояга етмаган шахс жиноий фаолиятга жалб этилган.
Гуруҳ раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг товламачилик, вояга етмаганларни ғайриижтимоий фаолиятга жалб қилиш ва ўлдириш билан таҳдид қилиш моддалари бўйича айблов эълон қилинган. Қолган гумонланувчиларга эса товламачилик айби қўйилган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
20:25 / 10.06.2026
Қозоғистонда жинсий зўравонлик жиноятлари тергови аёл терговчиларга топширилади
10:59 / 26.05.2026
Китобхон ёшлар учун 50 минг долларлик мукофот жорий этилди
15:32 / 25.05.2026
Тошкентда ўқувчини урган ўқитувчига оид жиноят иши тугатилди
09:48 / 02.05.2026