Жан-Клод Юнкер: Европа ҳеч қачон АҚШ олдида тиз чўкмайди
Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер Европа АҚШ билан Трансатлантик савдо ва инвестицион ҳамкорлиги бўйича музокаралар олиб боришини, бироқ "америкаликлар олдида тиз чўкишдан" бош тортишини айтди, деб хабар бермоқда Le Figaro француз нашри.
"Биз музокаралар олиб борамиз, бироқ Европа америкаликлар олдида тиз чўкмайди. Биз Европага муваффақиятни таъминлаган тамойилларни шамолга улоқтирмаймиз", деб айтди Жан-Клод Юнкер Парижда.
Юнкер бу "Европа гўёки қолган дунёдан ҳимояланаётгандек кўринмаслиги кераклигини" айтган.
Бу ҳафтада Франциянинг қаршилигига қарамасдан, Европа Иттифоқи ва АҚШ ўртасида трансатлантик ҳамкорлик бўйича музокараларнинг 5-раунди бошланди. Франция бу музокараларнинг тўхталишини талаб қилмоқда, чунки уларни мувозанатлашмаган деб ҳисобламоқда.
Аввалроқ шарҳловчи Мэттью Карничниг Politico нашрида Европа АҚШ ва Европа Иттифоқи ўртасидаги эркин савдо ҳақидаги Трансатлантик савдо ва инвестицион келишувидан норозилигини ва бундан мақсад АҚШ компанияларининг Европадаги позицияларини кучайтириш деб ҳисоблашини ёзганди.
Мавзуга оид
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024
Трамп лавозим тақсимламоқда: Пентагон журналистга, Маскка янги департамент
15:44 / 13.11.2024