Париж яқинида жиноятчилар полициячиларни тириклайин ёқиб юбормоқчи бўлди
Франциянинг Вири-Шатийон шаҳрида бир неча жиноятчилар шаҳарнинг асосий чорраҳаларидан бирида ўрнатилган телекузатув камерасини қўриқлаётган икки полициячини тириклайин ёқиб юбормоқчи бўлди. Бу ҳақда BFM TV телеканалига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Франция полиция ходимлари касаба уюшмаси вакили Николя Контнинг айтишича, жиноятчилар полиция машинасидаги икки полициячининг чиқиш йўлини беркитиб, машинага ёнувчи аралашма солинган шиша идишни улоқтирганлар. Оқибатда полициячилар оғир куйиш жароҳатлари билан шифохонага етказилганлар.
"Шаҳар чорраҳаларидан бирига ўрнатилган камера аввал ҳам бир неча марта жиноятчилар томонидан ҳужумга учраган. Айнан шу жойда жиноятчилар светофорда тўхтаган ҳайдовчиларга ҳужум қиладилар. Улар ҳайдовчиларни тунайдилар ёки улардан машина калитини тортиб олиб, машинани олиб қочиб кетадилар", деб тушунтирди полициячи.
Телеканал маълумотларига кўра, бу ҳодиса биринчи марта бўлиши эмас. Камерани қўриқлаган аввалги полиция машинаси ҳам ёқиб юборилган. Ўша ҳужумда 15 жиноятчи чорраҳада турган патрулга ҳужум қилган. Бироқ полициячилар вақтида ёрдам чақиртиришга улгуришган ва енгил жароҳатлар билан қутулиб қолишган.
Мамлакат ички ишлар вазири Бернар Казнев бўлиб ўтган воқеани қоралади ва уни "полиция ходимларига жароҳат етказишга қаратилган жиддий жиноят" деб атади. Унинг таъкидлашича, ёнувчи аралашмали шиша идишни қўллаш армия қуролини ишлатишга тенглаштирилади.
Мавзуга оид
14:22 / 24.11.2024
Париж: Украина Россия ҳудудига SCALP ракеталари билан зарба йўллаши мумкин
22:35 / 23.11.2024
Францияда депутатларнинг Telegram аккаунтлари бузиб кирилгани юзасидан тергов бошланди
23:05 / 22.11.2024
Франциядаги музейдан 7 млн евролик заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди
13:52 / 20.11.2024