Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Россия билан визаларни бекор қилиши мумкин
Фото: Sputnik
Туркия иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчининг баёнотига кўра, Анқара Москва билан аввал жорий қилинган виза чекловларини тезроқ бекор қилиш бўйича музокаралар олиб бораяпти. Бу ҳақда, ТАСС ахборот агентлиги хабар қилмоқда.
«Хабарингиз бор, инқирозгача (Су-24 самолёти уриб туширилиши билан боғлиқ ҳолат) мамлакатларимиз фуқаролари ўзаро визасиз кириб-чиқишлари мумкин эди. Визасиз муносабатлар, туризм, савдо ва умуман давлатларимизга фойдалидир. Албатта, биз визасиз муносабатларни тиклаш борасида алоқаларни давом эттираяпмиз», — деган Туркия вазири.
Зейбекчининг қайд этишича, савдо-иқтисодий муносабатларнинг аввалги даражасига эришиш учун Россия томонидан турк импортига жорий қилинган чекловлар бекор қилиниши лозим.
Мавзуга оид
14:26
Дунёни икки лагерга бўлган Черчилл – “Совуқ уруш” даври қандай бошланганди?
21:03 / 28.04.2026
Россияда мигрантлар учун давлат божлари 12 баробар ошиши кутилмоқда
20:54 / 28.04.2026
Зеленский Исроилни ўғирланган донни сотиб олишда айблади
19:32 / 28.04.2026