Спорт | 23:46 / 08.10.2016
8076
2 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018. Англия Мальтани мағлуб қилди ва бошқа натижалар

ЖЧ-2018 саралаш босқичининг 2-туридан ўрин олган тўртта учрашув бўлиб ўтди. Англия терма жамоаси Гарет Саутгейт қўл остидаги дастлабки учрашувини “Уэмбли”да Мальтага қарши ўтказди. Инглизлардан ўйинда рақибидан устунлигини намойиш қилди ҳамда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Данэиль Старриж ва Деле Алли томонидан киритилган голлар “шерлар”га навбатдаги уч очкони тақдим қилди.  Озарбойжон терма жамоаси Норвегияга қарши тўп сурди. Учрашувда мезбонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Арманистон эса ўз майдонида Руминияга қарши тўп сурди. Учрашувда Руминия терма жамоаси рақибидан кучли эканлигини кўрсатди ҳамда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Черногория ҳам худди шундай ҳисоб билан Қозоғистон терма жамоасини ўз майдонида мағлуб қилди. 

Англия – Мальта – 2:0
Голлар: 1:0 – 29 Старриж, 2:0 – 38 Алли.
Огоҳлантириш: Борг (55).

Озарбойжон – Норвегия 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 11 Медведев. 
Огоҳлантиришлар: Алеэсами (32), Свенссон (33), Гурбанов (64), Юхансен (90), Серлот (90).

Арманистон – Руминия 0:5 (0:4, 0:1)
Голлар: 0:1 – 4, пенальти Станку, 0:2 – 10 Попа, 0:3 – 11 Марин, 0:4 – 29 Станчу, 0:5 – 59 Кипчу. 
Огоҳлантириш: Григорян (32).
Четлатиш: Малакян (3).

Черногория – Қозоғистон 5:0 (1:0, 4:0)
Голлар: 1:0 – 24 Томашевич, 2:0 – 59 Вукчевич, 3:0 – 64 Йоветич, 4:0 – 73 Бечирай, 5:0 – 78 Савич. 
Огоҳлантиришлар: Бечирай (31), Исламхан (31), Кислицын (37), Мухутдинов (89).

Манба: Tribuna.uz

Мавзуга оид