Роналдунинг ҳет-триги - энг ёқимли хотира. ЖЧ-2018нинг энг эсда қоларли лаҳзалари аниқланди
ФИФАнинг Жаҳон чемпионатига бағишланган Twitter-саҳифаси ЖЧ-2018нинг энг эсда қоларли лаҳзасини аниқлаш учун сўровнома ўтказди. Унда микроблогнинг 14 мингга яқин фойдаланувчиси иштирок этди.
Овоз бериш натижаларига кўра, Португалия терма жамоаси етакчиси Криштиану Роналду ЖЧ-2018нинг энг эсда қоларли шахси сифатида эътироф этилди. Ҳужумчи ва унинг гуруҳ босқичи илк туридаги Испанияга қарши ўйинда (3:3) ҳет-трик қайд этгани умумий овозларнинг роппа-роса 50 фоизини йиға олган.
Германия терма жамоаси яримҳимоячиси Тони Крооснинг иккинчи турда Швеция дарвозасига урган голи иккинчи ўринни эгаллади. Унинг бу голи ўйиннинг асосий вақтига қўшиб берилган 5-дақиқада киритилган (2:1) ва немисларга мусобақадаги ягона ғалабани тақдим этган эди. Ушбу голга 24 фоиз қатнашчи овоз берган.
Мундиалнинг энг эсда қоларли лаҳзалари рейтинги учлигини 19 фоиз овоз билан Эдинсон Каванининг нимчорак финалдаги голи якунлаб берди. Уругвайлик ҳужумчининг Португалия дарвозасини ишғол этиши (2:1) Роналду жамоасининг мусобақадан чиқиб кетишига сабаб бўлганди.
Рўйхатнинг тўртинчи поғонасидан яна бир ҳужумчи – перулик Хосе Паоло Герреро жой олган (9 фоиз) бўлиб, у гуруҳ босқичи 3-турида Австралияга қарши баҳсда биттадан гол ва самарали пас муаллифи бўлган эди. Герреро ушбу баҳсдаги маҳсулдорлиги билан Перунинг мусобақадаги ягона ғалабасига катта ҳисса қўшган, аммо жамоа барибир плей-оффга чиқа олмаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Россиядаги мундиал Франция термасининг чемпионлиги билан якун топган, французлар финалда Хорватияни 4:2 ҳисобида мағлуб этишганди.
Мавзуга оид
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
10:49 / 13.09.2024
Роналду биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларда 1 млрд обуначига эга бўлди
11:38 / 12.09.2024
Роналду — «Реал»даги фаолияти, Мбаппе Мадридга ўтиши ва Кроос фаолиятини якунлагани ҳақида
19:43 / 02.09.2024