23:19 / 10.10.2016
12895

iPhone 7 эгасининг қўлида ёниб кетди

Фото: © РИА Новости

iPhone 7 унинг эгаси видео олаётган чоғи ёниб кетди, деб хабар қилади Gizmochina.com.

Смартфоннинг ёниб кетиши оқибатида ойнанинг бўлаклари фойдаланувчининг юзи ва бармоқларини жароҳатлади.  

Воқеа ҳақида батафсил маълумот ҳозирча йўқ. Эркакнинг сўзларига кўра, у маҳаллий Apple қўллаб-қувватлаш хизматига мурожаат қилган, бироқ у ерда бу каби муаммо тўлақонли бартараф этилмаслиги сабаб компаниянинг бош офисига мурожаат қилишни маслаҳат беришган.  Маълум бўлишича, ҳодиса айни дамда текширилмоқда.

Шу кунга қадар, жорий мавсумнинг энг ёнувчи смартфони Samsung Galaxy Note 7 эди, бироқ сўнгги бир неча кун ичида янги iPhone 7 ёниб кетиши ҳақида кўплаб хабарлар тарқалган.
 

Top