Жаҳон | 09:33 / 10.10.2016
4335
1 дақиқада ўқилади

Швециядаги тунги клубда портлаш рўй берди

Фото: AFP

Душанбага ўтар кечаси Швециянинг Мальмё шаҳридаги "Вавилон" номли тунги клубда портлаш рўй берди. Бу ҳақда Sydsvenskan хабар берган.

Номаълум шахслар клубга кираверишга портловчи қурилма ўрнатишган. Портлаш туфайли биринчи қаватдаги деразалар ойналари тўкилиб кетган.

Маҳаллий полиция ҳодиса оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқлигини маълум қилди. Туман ҳудуди ўраб олинган.

Ҳуқуқ тартибот органлари аҳолини шаҳар марказида бўлиш хавфли эканидан огоҳлантирган.

Ҳозирча портловчи қурилмани ўрнатганлар кимлиги ҳақида маълум эмас.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид