Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тереза Мэй Brexit бўйича қайта овоз бериш бўлиб ўтишини рад этди
Британия ҳукумати раҳбари Тереза Мэй қиролликни ЕИ таркибидан чиқиши масаласини миллий парламентда қайтадан овоз беришга қўйишни номақбул ғоя, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда бош вазирнинг расмий вакилига асосланиб, Reuters агентлиги хабар бермоқда.
"Ўйлайманки, парламент вазиятни ривожлантириш учун баҳс-мунозаралар ўтказади ва жараённи ўта диққат билан таҳлил этади. Бу ўта зарур ва тўғри бўлар эди, - деб расмий вакилнинг сўзларини келтиради агентлик. – Иккинчи бор овоз бериш ёки британ халқининг хоҳиш-иродасини қайта кўриб чиқиш, олдиндаги энг номақбул йўлдир".
Маълумот ўрнида: Жорий йилнинг 23 июнь куни жамоатчилик референдумида 51,9 фоиз британиялик Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқишини ёқлаб овоз берган эди. Ўтган ҳафта мамлакат бош вазири Тереза Мэй қиролликни ташкилот таркибидан чиқиши юзасидан олиб бориладиган музокаралар 2017 йилнинг март ойидан бошланишини айтиб ўтган.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026