Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Бош ассамблеяси Гутерришни БМТ бош котиби этиб тайинлаш масаласини кўриб чиқади
БМТ Бош ассамблеяси 13 октябрда Португалиянинг собиқ бош вазири Антониу Гутерришни 5 йиллик муддатга БМТ бош котиби этиб тайинлаш масаласини кўриб чиқади, деб маълум қилинди БМТ Бош ассамблеяси 71-сессиясининг раиси Питер Томсон интернет-сайтида.
Унинг саҳифасида жойлаштирилган, БМТга кирувчи 193 та давлатга йўналтирилган мактубда Бош ассамблея йиғилиши 13 октябрга Нью-Йорк соати соат 10:00га режалаштирилгани айтилган. Мактубга учрашувда қабул қилинадиган резолюция лойиҳаси илова қилинган. Ҳужжатга кўра, Гутерриш янги муддатга БМТ бош котиби этиб тайинланади. Бу муддат 2017 йил 1 январида бошланиб, 2021йил 31 декабрида якунланади.
Гутерришнинг БМТнинг янги раҳбари этиб тайинланиши учун давлатларнинг учдан икки қисмининг овози кифоя қилади. Бироқ БМТ Бош ассамблеяси раиси мактубда резолюция бир овоздан қабул қилинишига умид билдирган. Томсон, шунингдек, 19 октябрда янги бош котиб иштирокида норасмий йиғилиш ўтказишини маълум қилди.
Мавзуга оид
19:36 / 21.04.2026
БМТ бош котиблигига 4 номзод: улар ким ва қандай сайланади?
22:43 / 30.01.2026
БМТ «муқаррар молиявий инқироз» хавфи остида экани маълум бўлди
08:43 / 12.01.2026
Гутерриш Эронда намойишчиларга нисбатан куч ишлатилишини кескин қоралади
13:19 / 03.01.2026