Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ «муқаррар молиявий инқироз» хавфи остида экани маълум бўлди
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш аъзо давлатларга расмий мактуб йўллаб, унда ташкилот бадаллар бўйича қарзлар туфайли муқаррар молиявий инқироз хавфи остида эканини таъкидлади.
Фото: Reuters
Гутерриш сўзларига кўра, ликвидлик билан боғлиқ вазият жиддий ёмонлашган ва ташкилотнинг асосий дастурлари ва мажбуриятларини бажариш қобилиятига таҳдид солмоқда. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Унинг таъкидлашича, 2025 йил охирида БМТ тўланмаган мажбурий бадалларнинг рекорд даражадаги ҳажмига дуч келди ва БМТ томонидан ўзлаштирилмаган маблағларни аъзо давлатларга қайтариш бўйича амалдаги бюджет қоидаси «парадоксал вазият»ни келтириб чиқарди - ташкилот олмаган пулларини беришга мажбур бўлмоқда.
Гутерришнинг маълум қилишича, инқироз тобора кучайиб бормоқда ва агар мамлакатлар бадалларни тўлиқ ва ўз вақтида тўлашни бошламаса ёки БМТ молиявий қоидалари қайта кўриб чиқилмаса, ташкилот 2026 йил июлигача маблағсиз қолиши мумкин.
Бош котиб мактубда шунингдек, энг йирик бадал тўловчи - мажбурий ва ихтиёрий тўловларни қисқартирган Қўшма Штатлар молиявий вазиятнинг ёмонлашишида муҳим рол ўйнаганини таъкидлади. Бошқа қарздор мамлакатлар матнда кўрсатилмаган.
Гутерриш аъзо давлатларни БМТ тинчликпарварлик, гуманитар ёрдам ва тараққиёт каби асосий йўналишлари фаолиятига ҳалокатли таъсир кўрсатмаслик учун молиявий мажбуриятларини бажаришга ёки бюджет қоидаларини ислоҳ қилишни келишиб олишга чақирди.
Мавзуга оид
12:57
Трамп америкаликларнинг иқтисодий қийинчиликлари уни Эрон билан келишувга ундамаслигини айтди
10:52
Трампнинг Эронга қарши уруши АҚШ иқтисодиётига қандай таъсир қиляпти?
09:07
Донбасс масаласи бўйича Трампнинг баёноти эълон қилинди
09:01