Туркия бош вазири Хиллари Клинтонни кескин танқид қилди
Туркия бош вазири Бинали Йилдирим АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтонни унинг курд айирмачиларини қуроллантиришга тайёрлиги ҳақидаги сўзлари учун кескин танқид қилди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Жумладан, Йилдирим Клинтоннинг сўзларини ахлоқсиз ва Анқаранинг НАТО бўйича иттифоқдоши учун тўғри келмайдиган деб атади. "Бу нимаси? Ахир Америка бизнинг иттифоқдошмасми? Ахир НАТО бизнинг иттифоқдошмасми?", деб савол билан юзланди Туркия бош вазири.
9 октябрда Сент-Луисда ўтган теледебатларда Клинтон "курдларни қуроллантириш масаласини кўриб чиқиши мумкинлигини" айтганди. "Курдлар – бизнинг Сурия ва Ироқдаги энг яхши дўстларимиздир", деб айтган Клинтон.
Туркия анчадан бери АҚШни Сурия ва Ироқдаги курд айирмачиларига нисбатан сиёсати учун танқид қилиб келади. Анқара курдларни Туркияда террорчилик ташкилоти деб тан олинган Курдистон ишчи партияси билан алоқадорликда деб ҳисоблайди. АҚШ эса курд тузилмалари билан ИШИДга қарши курашда ҳамкорлик қилади.
Мавзуга оид
19:22
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024