Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Twitter’нинг бозор нархи уч йил ичида 4,3 баробарга арзонлашиб кетди
Twitter компанияси акциялари нархи Франкфуртдаги савдолар очилиши вақтида унинг мумкин бўлган харидорлари битимга қизиқмай қўйганларидан кейин 14 фоизга тушиб кетди, деб хабар бермоқда Bloomberg ахборот агентлиги.
Bloomberg манбаларига кўра, аввал компанияни сотиб олиш ниятини билдирган Salesforce.com, Google ва Walt Disney компаниялари энди уни харид қилишлари даргумон кўринади.
Компаниянинг бозор нархи 12,23 млрд долларни ташкил қилмоқда, ваҳоланки 2013 йил декабрда унинг нархи энг катта қиймати – 53 млрд долларга етганди. Яъни компаниянинг нархи 3 йил ичида 4,3 баробарга тушиб кетган.
Инвесторлар ва таҳлилчилар Жек Дорси компанияси агар сотилмаса, аниқ ҳаракатлар режасига эга эмас, деб ҳисобламоқдалар.
Мавзуга оид
08:15 / 04.06.2026
Google хавфли касалликларга қарши чивинлар ёрдамида курашмоқчи
08:46 / 02.06.2026
ЕИ Google ва Microsoft учун давлат тендерларини чеклаши мумкин
18:27 / 08.05.2026
Ўзбекистонликларнинг хорижий бигтех компаниялар пулли хизматларидан фойдаланиши 80 фоизга ошди
15:58 / 30.01.2026