Samsung Electronics компанияси Note брендидан воз кечмоқчи
Samsung Electronics компанияси Note брендидан воз кечади. Бу бренд остида компаниянинг катта экранли смартфонлари ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлигига маълум қилинди.
"Samsung Electronics раҳбарияти Note брендини қўллашдан воз кечиш имкониятини кўриб чиқмоқда, чунки у билан боғлиқ охирги воқеалар бу бренд нуфузини том маънода йўқ қилди", деб айтди компания вакили. Унинг айтишича, янги Galaxy Note 7 смартфони билан боғлиқ можародан кейин истеъмолчиларнинг бу маҳсулотга ишончи йўқолган. "Сўровларга кўра, 50 фоиз сўралганлар қурилмага кескин салбий муносабатдалар. Бу ҳолатда ягона ечим – ушбу брендни тўлиқ йўқ қилишдир", деб қўшимча қилди компания вакили.
Манбанинг айтишича, Galaxy смартфон серияси номи ўзгартирилмайди. "Ребрендинг жуда қимматга тушади", деб айтди манба.
2 сентябрда компания Galaxy Note 7 смартфонларини унда аккумулятор батареялари билан аниқланган муаммолар сабабли оммавий равишда ортга қайтарилиши ва сотилиши тўхтатилишини эълон қилганди. Бу батареялар ўз-ўзидан портлаши мумкин. Компания бунинг оқибатида 1 млрд доллар зарар кўрган.
Компания 11 октябрда Galaxy Note 7 ишлаб чиқарилиши буткул тўхтатилишини эълон қилди. Компания вакилининг айтишича, компания "фойдаланувчилар хавфсизлиги ҳақида қайғуриши" туфайли бундай қарор қабул қилган.
Мавзуга оид
11:28 / 10.11.2024
Дунё бўйлаб энг кўп сотилаётган смартфонлар номи маълум қилинди
21:57 / 26.09.2024
Samsung ходимлари радиацияга учрагани туфайли компания жаримага тортилди
22:24 / 19.09.2024
Samsung’нинг Ҳиндистондаги заводи ходимлари иш ташлаш эълон қилди
21:48 / 18.09.2024