Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖЧ-2018 саралаши. Германия, Польшадан ғалаба, Англия эса дуранг ўйнади ва бошқа натижалар
ЖЧ-2018 саралаш босқичининг Европа минтақасида 3-тур учрашувлари якунланди. Турнинг кеча 9та учрашуви бўлиб ўтди.
“С” гуруҳи етакчиси ва амалдаги жаҳон чемпиони Германия терма жамоаси уйда Шимолий Ирландияга қарши тўп сурди. Бу ўйинда рақибидан устунлигини намойиш қила олган Йоахим Лёв шогирдлари 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Юлиан Дракслер ва Сами Хедира немисларга ғалаба келтирган голларга муаллифлик қилишди.
Англия терма жамоаси эса 3-турда очко йўқотди. Гарет Саутгейт бошчилигидаги инглизлар Словения майдонида 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Эътиборлиси шуки, учрашувда Жордан Хендерсон Англия терма жамоасининг янги сардори сифатида майдонга тушди. Уэйн Руни эса иккинчи бўлимда захирадан сафга қўшилди.
Охирги ўйинларда фақат ғалаба қозонаётган Польша терма жамоаси бу турда бироз қийинчиликга дуч келди. Арманистон термасини уйда қабул қилган Польша 90+5-дақиқада Роберт Левандосвкининг голи эвазига уч очкога эга бўлди. “Бавария” ҳужумчиси тўп киритгунига қадар учрашувда ҳисоб 1:1 бўлиб турган эди. Левандовски сўнгги дақиқаларда гол уриб, Польшага уч очко тақдим қилди.
Турнинг қолган учрашувлари натижалари билан танишинг:
Германия – Польша – 2:0
Голлар: 1:0 – 13 Дракслер, 2:0 – 17 Хедира.
Огоҳлантириш: Фергюсон (74).
Чехия – Озарбайжон 0:0
Огоҳлантиришлар: Алескеров (35), Кадлец (58), Шейдаев (90).
Норвегия – Сан-Марино 4:1 (1:0)
Голлар: 1:0 – 11, автогол Симончини, 1:1 – 54 Стефанелли, 2:1 – 77 Диоманде, 3:1 – 82 Самуэльсен, 4:1 – 83 Кинг.
Огоҳлантиришлар: Стефанелли (26), Хенриксен (42), Дзафферани (57), Диоманде (84), Симончини (86).
Словения – Англия 0:0
Огоҳлантиришлар: Дайер (20), Старридж (31), Бирса (37), Кронаветер (87), Кэйхилл (88), Лингард (89), Струна (89).
Словакия – Шотландия 3:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 18 Мак, 2:0 – 56 Мак, 3:0 – 68 Немец.
Огоҳлантиришлар: Сабо (15).
Литва – Мальта 2:0 (1:0)
Голлар: 1:0 – 75 Черних, 2:0 – 84, пенальти Новиковас.
Огоҳлантиришлар: Вальскис (30), Аджиус (43), Хогг (72), Каруана (81), Хведукас (84).
Четлатиш: Каруана (82).
Польша – Арманистон 2:1 (0:0)
Голлар: 1:0 – 48, автогол Мкоян, 1:1 – 50 Пиццелли, 2:1 - 90+5 Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Андонян (28), Чонек (35), Бегларян (73), Пиццелли (85), Блашчиковски (87).
Четлатиш: Андонян (30).
Дания – Черногория 0:1 (0:1)
Гол: 0:1 – 31 Бечирай.
Огоҳлантиришлар: Поульсен (50), Фишер (66), Вешович (66), Дилэйни (90)
Қозоғистон – Руминия 0:0 (0:0)
Мавзуга оид
18:54 / 10.12.2019
ЖЧ-2018 мезбонлиги коррупция орқали қўлга киритилган бўлиши мумкин
08:19 / 04.12.2018
Инфантино G20 иштирокчиларига ЖЧ-2018 тўпларини совға қилди
12:53 / 09.11.2018
Роналдунинг ҳет-триги - энг ёқимли хотира. ЖЧ-2018нинг энг эсда қоларли лаҳзалари аниқланди
01:41 / 25.09.2018