Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple'нинг Австралиядаги ходимлари мижозлар телефонидан шахсий суратларни ўғирлаганликда айбланмоқда
ОАВда Брисбенидаги (Австралия) Apple дўконларидан бирида фаолият юритувчи ходимларнинг мижозлар телефонидан шахсий суратларни ўғирлашгани, шунингдек харидорлар ва ҳамкасб аёлларни билдирмасдан суратга олишганига доир хабар тарқалди. Бу ҳақида The Courier Mail маълум қилди.
Манбага кўра, бу суратлар Квинсленддаги бошқа дўконлар ходимларига суратдагиларнинг қоматига баҳо бериш учун йўлланган.
Суратлар билан боғлиқ можаро туфайли 4 нафар эркак ходимнинг ишдан бўшатилгани ҳамда вазиятни тўғирлаш мақсадида хорижлик мутахассиснинг жалб қилингани таъкидланган.
Apple'да мазкур иш юзасидан тергов ўтказилаётгани ҳамда дўконнинг бир неча ходими ишдан бўшатилгани маълум қилинган. Шу билан бирга компания вазият қурбонлари орасида мижозлар бўлгани ҳақидаги маълумотни инкор этган.
Мавзуга оид
22:52 / 29.03.2026
Ёнилғи нархи ошгани сабабли Австралиянинг икки штатида жамоат транспорти бепул бўлади
12:00 / 24.03.2026
ЕИ ва Австралия божларнинг 99 фоиздан ортиғини бекор қилади
15:09 / 15.03.2026
Австралиядан бошпана сўраган эронлик футболчилардан 3 нафари ватанга қайтишга қарор қилди
14:29 / 11.03.2026