Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тунис раҳбари: Сурия муаммоси Асадда эмас, балки бир давлат йўқ бўлиб кетиши мумкинлигида
Сурия муаммоси унинг президенти Башар Асад шахсида эмас, балки маълум муддатдан кейин Сурия дунёнинг сиёсий харитасидан йўқ бўлиб кетиши мумкинлигида. Бундай фикрни Тунис президенти Бажи Каид ас-Сабсий билдирди, деб хабар бермоқда "Ал-Қуддус ал-Арабий" нашри.
"Сурия муаммоси унинг президенти Башар Асадда эмас, балки маълум муддатдан кейин Сурия давлат сифатида умуман бўлмаслиги мумкинлигида", деб ҳисобламоқда Тунис раҳбари. Унинг айтишича, Сурияга "уруш бошлангунча бўлган аввалги ҳолатига қайтиш учун 50 йил талаб қилинади". "Худди шу ҳолат Ироқ билан ҳам юз берди", деб қўшимча қилди ас-Сабсий.
Ас-Сабсий араб давлатлари Суриядаги вазиятни муҳокама қилиш жараёнидан деярли истисно қилинганлари юзасидан афсусланиш билдирди. "Араб давлатлари Сурия муаммоси бўйича халқаро мунозарага қўшилмаган ва Суриядаги ички вазиятни назорат қилмайди", деб таъкидлаб ўтди Тунис президенти.
Ас-Сабсий шунингдек Араб давлатлари лигаси (АДЛ) ташкилотининг ҳозирги ҳолати ва келажаги борасида фикр билдирди. "АДЛ тугади ва ундаги исталган ўзгариш учун 1-2 йил эмас, ўнлаб йиллар талаб қилинади", деб айтди Ас-Сабсий.
Мавзуга оид
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026
Ўзбекистон Сурияга маҳсулот экспорт қилишни бошламоқчи
20:33 / 30.05.2026
«Меҳр» операциялари натижасида 530 дан ортиқ киши Ўзбекистонга қайтарилди
18:07 / 30.05.2026