Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодиёт | 10:22 / 14.10.2016
6021
1 дақиқада ўқилади
Amazon компанияси озиқ-овқат маҳсулотлари дўконларини очади
Фото: mashable
Amazon.com компанияси “convenience stores” намунасидаги аҳолига яқин озиқ-овқат маҳсулотлари дўконлари тармоғини очишни режалаштираяпти, деб ёзмоқда The Wall Street Journal нашри ўз манбасига таянган ҳолда.
Харидорлар маҳсулотларга сайтда ёки компаниянинг мобиль иловаси орқали буюртма бериши мумкин. Шу билан маҳсулот харид қилинган кунда мижозга етказилиши мумкин.
Amazon шунингдек, буюртма қилинган маҳсулотларни етказиб бериш хизматини ҳам ривожлантириш ниятида. Аммо, ҳозирча, Amazon вакиллари ушбу масалани изоҳлашдан бош тортишган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш