Спорт | 19:22 / 14.10.2016
4175
1 дақиқада ўқилади

«Метц»нинг люксембурглик ёш ҳужумчиси Европа грандлари назарига тушди

Мюнхеннинг «Бавария» ва Мадриднинг «Реал» жамоалари томонидан Франция олий дивизиони иштирокчиси бўлмиш «Метц» жамоасининг 16 ёшли ҳужумчиси Венсан Тиллга қизиқиш пайдо бўлган. Бу ҳақда футболчининг агенти Дидье Филипп хабар берди.

«Тиллнинг хизматларига нафақат «Реал» ва «Бавария», Европанинг бошқа гранд жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда», — дея Филиппнинг сўзларини келтирган Footmercato.

Германия гранди ушбу футболчига у ҳали тилга тушмасиданоқ қизиқиш билдирган. Шу йилнинг баҳорида унинг отаси ўзига «Бавария» вакиллари қўнғироқ қилганида ўзини қўярга жой топа олмай қолгани ҳақида айтиб ўтганди.

Жорий мавсумда Тилль Франция чемпионати учрашувларидан бирида майдонга тушиб, кучли бешлик жамоасида майдонга тушган энг ёш футболчи бўлганди.

Манба: Tribuna.uz

Мавзуга оид