Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО бош котиби альянснинг Суриядаги вазиятга аралашиш режаси йўқлигини маълум қилди
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс Сурия инқирозини тартибга солишга аралашишни режалаштирмаётганини маълум қилди. У бу ҳақда НАТОнинг Римдаги мудофаа коллежидаги нутқида айтди.
"НАТО АҚШ бошчилигидаги халқаро коалициянинг Сурияда ИШИДга қарши саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди, бироқ бу давлатдаги ишларга аралашмоқчи эмас", деб Столтенберг айтган сўзларни келтирди ТАСС ахборот агентлиги.
Столтенберг ихтилофни сиёсий йўл билан тартибга солишни қўллаб-қувватлашини айтди ва Сурия бўйича Лозанна ва Лондонда бўлиб ўтадиган учрашувларда муваффақиятга эришилишига умид билдирди.
Столтенберг аввалроқ ҳам альянс Сурия ва Ироқдаги қуруқликдаги операцияларда иштирок этмаслигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:15 / 08.06.2026
Ўзбекистон НАТО шерик давлатлари кунида иштирок этди
22:20 / 06.06.2026
НАТО Украинага 70 млрд евролик ҳарбий ёрдам ажратиш масаласини муҳокама қилмоқда – ОАВ
08:33 / 02.06.2026
Венада Асад даври генерали устидан суд бошланди
08:29 / 01.06.2026