Спорт | 18:46 / 14.10.2016
8045
2 дақиқада ўқилади

Неймар ўзини ёқтирмайдиган рақиб футболчиларига мурожаат қилди

Фото: eurosport.com

«Барселона»нинг бразилиялик футболчиси Неймар ўз ўйин услубини ўзгартириш нияти йўқлиги ҳақида маълум қилди. Финтлари туфайли рақиб футболчилари душманлик билан унга кўп марталаб қўполликлар ишлатишда давом этишига қарамасдан, Бразилия терма жамоаси аъзоси бўлган бу футболчи шу услубда ўйнашда давом этади.

Баъзи футболчилар Неймарнинг финтларини рақибларнинг устидан кулиш деб баҳолайди.

«Рақиб футболчилари шуни билиб қўйишсинки, менинг ўйин услубим ўзгармайди. Мен майдонга чиқаман ва ўз ўйинимни намойиш этаман. Бу  финтлар, голлар, комбинациялар жамоадошларим билан ҳамоҳангликда ижро этилади. Мен шундан завқ оламан. Рақиб футболчилари бундан бечора аҳволга тушса тушар, бунга чора топа олмайман», — дея Неймарнинг сўзларини келтирган Sport нашри.

У шунингдек, ЖЧ-2018 саралаши доирасидаги ўйин вақтида ўзининг юзига урган боливиялик футболчининг муносабатига жавоб бериб ўтган.

«Дук билан тўқнашувми? Менимча энди бу чандиқ бутун умрга қолса керак, менинг ўйин услубим ҳам бутун умр ўзгармайди», – дея таъкидлаган Неймар.

Неймарнинг юзини қонга белаган боливиялик футболчи унга маслаҳат берди

Мавзуга оид