Жамият | 12:57 / 15.10.2016
9464
2 дақиқада ўқилади

Учтепа туманида “Камалак юлдузлари" фестивали ўтказилди

Мамлакатимизнинг иқтидорли болаларини аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, истеъдод ва маҳоратларини намоён этишлари учун имконият яратиб бериш мақсадида ҳар йили анъанавий тарзда “Камалак юлдузлари” республика болалар ижодиёт фестивали ўтказилади. Унда 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган иқтидорли болалар иштирок этиб, ютуқларга эришиб келмоқдалар.

Шу анъанага амал қилган ҳолда куни-кеча Учтепа туманидаги 28-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида фестивалининг Учтепа тумани босқичи бўлиб ўтди. Мазкур фестивалнинг туман босқичига 2200та ариза келиб тушган.

Шуни айтиб ўтиш жоиз-ки, ушбу саралаш босқичида иштирок этиш истагини билдирган ёшлар сони шаҳримизнинг бошқа туманларга қараганда кўпроқ бўлди. Учтепа туманида иқтидорли юлдузчалар сони кўп эканлиги барчани бирдек қувонтиради.

Иштирокчилар 6 та йўналишда ўзларининг қобилиятларини намоён этдилар. Ҳаммаси беғубор бўлган кичик иқтидорларнинг ичида ким ғолиб бўлганини аниқлашда ҳакамлар қийинчиликга дуч келган бўлсалар-да, якунда ҳар бир йўналишдан 10 тадан ғолиб аниқланди. Ғолибликни қўлга киритган 60 нафар иқтидорли ёшлар шаҳар босқичига йўлланмани қўлга киритди. Барча совриндорлар туман миқёсида ташкил этиладиган якуний консерт дастурида диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Учтепа туман Кенгаши матбуот хизмати

Мавзуга оид