Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда ота фарзандларига зўравонлик қилди
Ижтимоий тармоқларда ўсмир ёшдаги қизи ва ўғлини калтаклаган ота видеоси тарқалди. Болалар омбудсмани ва бошқа мутасадди идоралар ҳолатни текширмоқда.
Фото: Видеодан кадр
Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятида яшовчи бир эркак икки фарзандини калтаклаётган видеоёзув тарқалди. Болалар омбудсмани, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ички ишлар вазирлиги ҳолат юзасидан биргаликда текширув ўтказмоқда.
Омбудсман ахборотига кўра, оилавий низо оқибатида ота 2 нафар фарзандига: 14 ёшли қизи ва 12 ёшли ўғлига жисмоний зўравонлик қилган.
Ҳолат юзасидан эркакка нисбатан қийнаш моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
Болалар хавфсиз муҳитга жойлаштирилиб, уларга психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатилмоқда.
Мутасадди идоралар ҳолат бўйича қўшимча ахборот берилишини маълум қилди.
Мавзуга оид
19:51 / 24.12.2025
Зўравонликдан жабрланган болалар учун профессионал тутинган оила хизмати йўлга қўйилади
18:18 / 18.12.2025
Танқиддан сўнг: тафтиш инстанцияси ажрими билан Акмал Шукуров қамоққа қайтарилди
10:54 / 18.12.2025
Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашувида бир киши ҳалок бўлди
21:44 / 17.12.2025