Жамият | 23:40 / 16.10.2016
4475
1 дақиқада ўқилади

Испанияда минглаб итлар ҳайвонларни ҳимоя қилиш акциясида иштирок этди

Фото: Twitter.com/ABC

Испанияда Мадрид кўчаларига турли зотдаги ва катталикдаги итлар ўз эгалари билан бирга ҳайвонларга нисбатан қаттиққўлликка қарши норозилик акциясига чиқди. Бу ҳақда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Агентликнинг маълум қилишича, ҳар йили ўтказиладиган бундай тадбир – "перротон" ёки "догатон" ҳайвонларга қаттиққўл муносабатда бўлиш муаммосига эътиборни қаратиш ва уларни боқиб олишга қизиқишни уйғотишга қаратилган.

Испаниядаги бу тадбир бешинчиси бўлди.

Аввалроқ Мадридда буқаларни таҳқирлашга қарши кўп минглик норозилик намойиши бўлиб ўтганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид