Спорт | 02:21 / 16.10.2016
6021
1 дақиқада ўқилади

Ла Лига. "Атлетико" дастлаб гол ўтказиб юборганига қарамай, "Гранада" дарвозасини етти бор ишғол қилди

Фото: Twitter/ESPNFC

Испания чемпионатининг 8-турида "Атлетико" жамоаси ўз майдонида "Гранада"ни қабул қилди. Дастлаб меҳмонлар учрашувнинг 4-дақиқасида ҳисоб очди, - 0:1. Бу голдан кейин "матрасчилар" рақиб дарвозасига етти бор тўп киритишнинг уддасидан чиқди. Шундай қилиб, Диего Симеоне шогирдлари "Гранада"ни 7:1 ҳисобида мағлуб қилди ва навбатдаги уч очкога эга бўлди. 

«Атлетико» – «Гранада» – 7:1 (2:1)
Голлар:
Феррейра-Карраско 34, Феррейра-Карраско 45, Феррейра-Карраско 61, Гайтан 63, Гайтан 81, Корреа 85, Тиагу 87 - Куэнка 18
Огоҳлантиришлар: Корреа 60, Агбо 64

Azamat Murodov
Тайёрлаган Azamat Murodov
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид