Жаҳон | 12:01 / 16.10.2016
9923
1 дақиқада ўқилади

Манба: Ироқ ва АҚШ ҳарбийлари Мўсулни артиллериядан ўққа тута бошлади

Фото: Reuters

Ироқ ва АҚШ қуролли кучлари мамлакатнинг шарқий қисмидаги ИШИД назорати остида бўлган Мўсул шаҳрига артиллериядан зарба беришни бошлади. Бу ҳақда Ироқ хавфсизлик хизматидаги манбасига асосланган ҳолда Sputnik агентлиги хабар тарқатган.

Хабарда айтилишича, ҳал қилувчи жанглар бошланишидан олдин шаҳарнинг маълум нуқталаридаги объектлар йўқ қилиниши кўзда тутилган.

Бундан олдинроқ, Ироқ самолётлари Мўсул шаҳри аҳолисини бошланажак ҳужум ҳақида огоҳлантириб, варақа ташлагани ҳақида маълум қилинганди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид