Жаҳон | 14:52 / 16.10.2016
12549
1 дақиқада ўқилади

Сурияда мухолифат кучлари ИШИДдан муҳим аҳамиятга эга яна бир шаҳарни тортиб олди

Фото: Reuters

Туркия томонидан қўллаб-қувватланаётган мухолифат кучлари Сурия шимолидаги Дабиқ шаҳрини ИШИДдан озод қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Қайд этилишича, мухолифат вакиллари Дабиқ шаҳри яқинидаги Соран қишлоғини ҳам эгаллаган. Бу ҳақда Суриядаги инсон ҳуқуқлари бўйича кузатув ташкилоти вакили хабар берган.

Дабиқ ИШИД тарғиботида муҳим аҳамиятга эга нуқта ҳисобланарди. Жангарилар ўз тарғиботлари олиб бориладиган журнални ҳам "Дабиқ" деб аташган.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид