Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Клинтонга допинг-синовдан ўтишни таклиф қилди
Фото: REUTERS
АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трамп ўзининг сайловлар бўйича асосий рақиби Хиллари Клинтонга учинчи теледебатлар олдидан биргаликда допинг-синовдан ўтишни таклиф қилди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Миллиардер охирги теледебат олдидан Клинтон организмига махсус воситалар киритилгани ва шунинг эвазига Клинтон юқори даражада иштирок эта олганини тахмин қилмоқда.
"Мен дебатлар олдидан организмимизда тиббий воситалар мавжудлигига синовдан ўтишимиз керак, деб ҳисоблайман. Мен Клинтон билан нима содир бўлаётганини унча тушунмаяпман. Ўтган дебатлар олдидан у жуда жўшқин эди, бироқ охирида уни саҳнадан олиб чиқиб кетишларини сўраётгандек кўринди", деб айтди Трамп.
Трамп 19 октябрдаги учинчи теледебатлар олдидан Клинтонга "албатта яна нимадир уриб қўйишларини" қўшимча қилди.
Трамп аввалроқ ҳам Клинтоннинг мамлакатни бошқара олишга қодирлигига унинг саломатлиги сабабли шубҳа билдириб келаётганди.
Мавзуга оид
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
12:07 / 23.02.2026
Трампнинг қароргоҳи ёнида отиб ўлдирилган шахс 21 ёшли рассом бўлган
22:05 / 20.08.2024
Хиллари Клинтон Камала Харрисга «шиша шифт»ни синдириш вақти келганини айтди
10:29 / 12.08.2020