Ҳарбий манба Мўсул учун жангларда кимлар иштирок этаётганига аниқлик киритди
Ироқдаги Мўсул шаҳрини озод этиш учун бошланган жангларда хорижий пиёдалар иштирок этмаяпти. Бу ҳақда Ироқ ҳарбийларига асосланиб РИА Новости хабар тарқатди.
"Айни вақтда коалиция кучлари ҳарбий амалиётни ҳаводан туриб қўллаб-қувватламоқда. Бошқача келишув йўқ. Яъни фақат жангларда хорижликларнинг самолётлари қатнашмоқда, пиёдалари эса йўқ. Ироққа фақат ироқлик ҳарбийларни тайёрлаш учун ҳарбий маслаҳатчилар юборилган", деган манба.
Унинг сўзларига кўра, амалиётларга на Россия ҲКК, на Туркия самолётлари, на Ироқ, Россия, Эрон ва Суриянинг Бағдодда ташкил қилган мувофиқлаштирувчи маркази иштирок этмоқда. Кампаниядагиларнинг барчаси битта бошқарма томонидан ҳаракатлантирилмоқда.
17 окябрга ўтар кечаси Ироқ бош вазири Ҳайдар ал-Ободий Мўсулни ИШИДдан қайтариб олиш учун ҳал қилувчи жанглар бошланишини эълон қилди. Ҳарбий ҳаракатлар 2 ҳафтада якунланиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
07:51 / 07.11.2024
Германияда ҳукмрон коалиция парчаланди
07:56 / 16.05.2024
Нидерландияда ўнг қанот партиялар коалиция тузишга келишиб олди
14:31 / 16.06.2023
Финландияда янги бош вазир бошчилигида ҳукмрон коалиция шакллантирилди
00:42 / 21.08.2020