Нидерландияда ўнг қанот партиялар коалиция тузишга келишиб олди
Тўрт сиёсий куч ўртасидаги олти ойлик музокаралар келишув билан якунланди, деди ўта ўнг сиёсатчи Вилдерс. Нидерландиянинг янги бош вазири номзоди ҳозирча номаълум.

Герт Вилдерс Фото: AP
Нидерландиядаги тўрт ўнг қанот партия ҳукумат коалициясини тузишга келишиб олди. «Биз келишувга эришдик», деди «Озодлик партияси» (PVV)нинг ўта ўнгчи етакчиси Герт Вилдерс 15 май, чоршанба куни.
Коалиция таркибига PVV’дан ташқари ўнг марказчи Озодлик ва демократия учун халқ партияси (VVD), Фермерлик-фуқаролик ҳаракати ва «Янги ижтимоий келишув» партиялари кирган. Уларнинг етакчилари ушбу сиёсий кучлар парламентдаги фракциялари билан келишиб олишлари керак бўлади. Ҳужжат мазмуни 16 май куни оммага эълон қилинади.
Янги бош вазир ким бўлиши ҳозирча аниқ эмас. Номзодлик муҳокамаси кейинроқ бўлиб ўтади, дея тушунтирди Вилдерс. Сиёсатчининг ўзи бир неча ҳафта олдин вазирлар маҳкамасига раҳбарлик қилишдан бош тортганини маълум қилган эди.
Рютте вазирлар маҳкамаси истеъфога чиққанидан кейин навбатдан ташқари сайловлар
2023 йил июл ойида Нидерландия бош вазири Марк Рютте вазирлар маҳкамаси истеъфога чиқишини эълон қилди, бу эса муддатидан олдин сайловлар ўтказилишига сабаб бўлди. Истеъфога Рюттенинг мамлакат миграция сиёсатини қатъийлаштириш таклифи сабаб бўлди, уни Нидерландия ҳукумати коалициясида иштирок этувчи тўрт партиядан иккитаси қўллаб-қувватламади.
Қиролликда навбатдан ташқари парламент сайловлари 2023 йилнинг 22 ноябрида бўлиб ўтди ва 150 ўриндан 37 тасини олган ўнг қанот популистларининг ғалабаси билан якунланди. Бироқ, Вилдерснинг коалиция тузишга бўлган биринчи уриниши PVV музокарачиси истеъфоси туфайли муваффақиятсизликка учради. Март ойида томонлар янги вазирлар маҳкамаси аъзоларининг қарийб ярмини сиёсат билан боғлиқ бўлмаган, бироқ маълум бир масала бўйича эксперт бўлган кишилар ташкил этиши ҳақида келишиб олдилар.
Тавсия этамиз
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Ўзбекистонликларни ҳақоратлаган тиктокер қамоққа олинди
Жамият | 09:52 / 10.04.2025
Хитой ўз фуқароларини АҚШга бормасликка чақирди
Жаҳон | 22:59 / 09.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Сурхондарёда судяга 1000 доллар пора таклиф қилган адвокат ушланди
Ўзбекистон | 23:16 / 11.04.2025
-
Трамп даврида федерал бюджет харажатлари 154 млрд долларга ошди
Жаҳон | 23:09 / 11.04.2025
-
Япониядаги сунъий оролларда жойлашган аэропорт денгиз остига ғарқ бўлиши мумкин
Жаҳон | 23:08 / 11.04.2025
-
Трамп тарифлари инвесторларнинг АҚШ облигация бозорларидан қочишига олиб келди
Жаҳон | 22:13 / 11.04.2025
Мавзуга оид

14:03 / 15.03.2025
“Қайнаб турган қозонга ташлашди”. Нидерландиядаги ўзбек дизайнери – Европадаги ҳаёт ва дизайн ҳақида

11:18 / 14.03.2025
Германияда «катта коалиция» тузиш бўйича музокаралар бошланди

13:40 / 12.02.2025
Ўзбекистон фуқаролари Нидерландияга ишга юборилиши мумкин

09:44 / 01.02.2025