Филиппин президенти: Инсон ҳуқуқларига тупурганман
Филиппиннинг янги президенти Родриго Дутерте Al Jazeera телеканалига берган интервьюсида мамлакатда гиёҳванд моддаларга қарши курашда "инсон ҳуқуқларига тупургани борлигини" айтди.
Дутерте гиёҳванд моддаларни тарқатиш ва истеъмол қилишда гумонланиб қатл этилган 3,5 минг филиппинликни, жумладан бунга алоқадор болаларни "зараркунандалар" деб атади. Президентнинг айтишича, болаларнинг қатл этилишига йўл қўйиб бўлмайди ва бу ҳолат тергов қилинади.
"Агар сиз менинг мамлакатимни барбод қилсангиз, мен сизларни ўлдираман", деб айтди Дутерте ҳамда ўз ҳаракатларини мамлакатнинг келажак авлоди ҳақида қайғураётгани билан тушунтирди.
The Guardian нашрининг маълум қилишича, Дутерте гиёҳвандфурушлар ва гиёҳвандларни йўқ қилиш бўйича полициянинг махсус отрядларини яратган. Мақолада айтилишича, отряд аъзолари кўп ҳолларда полиция кийими киймасдан юришади ҳамда гумонланувчиларни қоронғу пайт йўқ қиладилар.
Мавзуга оид
22:16 / 11.11.2024
Филиппинга «Торажи» тўфони ёпирилди
17:55 / 10.11.2024
Хитой Филиппиннинг денгиз зоналарига оид қонунига жавобан патрулликни кучайтиради
13:10 / 29.10.2024
Филиппинда «Трами» тўфони туфайли 5,7 млн киши уйини ташлаб кетди
20:34 / 27.10.2024