Жаҳон | 23:20 / 17.10.2016
9800
1 дақиқада ўқилади

Мўсулда худкуш ҳарбийлар колоннасига ҳужум қилиши оқибатида 70 га яқин ҳарбий ҳалок бўлди

Фото: AFP

ИШИД террорчи-худкуши Мўсул шаҳридан шарқроқда ироқлик ҳарбийлар колоннасига ҳужум қилди, деб хабар бермоқда Firat курд агентлиги.

Агентлик маълумотларига кўра, ҳужум Мўсулдан шарқда жойлашган Ғиёр деган жойдаги Билавет қишлоғи яқинида, колонна шаҳарга бостириб кираётганда содир этилган. Оқибатда 70 га яқин ҳарбий ҳалок бўлган.

17 октябрда ироқлик ҳарбийлар ва курд мудофаа кучлари АҚШ бошчилигидаги коалиция кўмагида Мўсулни озод қилиш операциясини бошлашди. Маълум қилинишича, ҳужумда 80 мингга яқин одам иштирок этмоқда. Улар бир неча минг жангарига қарши курашмоқдалар.

Ироқ Курдистони президенти Масъуд Барзаний "пешмерг" курд кучлари Ироқ армияси билан биргаликда маркази Мўсул ҳисобланадиган Найново вилоятида 200 квадрат километр ҳудудни озод қилишга муваффақ бўлганларини маълум қилган. 

 

Мавзуга оид