Мўсулни озод қилиш вақтида ҳалок бўлган тинч аҳолининг ҳақиқий сони маълум қилинди

Фото: ЕРА
Ироқнинг Мўсул шаҳрини ИШИД жангариларидан озод қилиш учун кечган 9 ойлик операция давомида 9 мингдан 11 минггача тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлган. Бу ҳақда АР ахборот агентлиги хабар бермоқда.
АР журналистлари томонидан ўтказилган махсус терговда операция вақтида ҳалок бўлган фуқаролар сони аввал тахмин қилинганидан 10 баробар кўпроқни ташкил қилиши айтилган.
Бу янги рақамларни на АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция, на Ироқ ҳукумати тан олмоқда.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, Ироқ ҳарбийлари ва халқаро коалиция 2016 йил октябридан 2017 йил июлигача бўлган давр ичида 3,2 минг фуқаронинг ўлимида айбдордир. Халқаро коалиция эса фақатгина 326 фуқаронинг ўлими учун жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Бундан ташқари, яна 3 мингдан кўпроқ киши жангарилар ҳаракатлари оқибатида ҳалок бўлган.
“Бу одамлар айнан қандай ўлганларини ва ИШИД бунда катта роль ўйнаганини тушуниш бунга ўхшаш ҳодиса юз берадиган кейинги марта кўплаб ҳаётларни сақлаб қолишга ёрдам беради. Терговни ўтказишга қолганларнинг қизиқмаслиги жуда ачинарлидир”, деб айтган Airwars ноҳукумат ташкилоти раҳбари Крис Вудс.
Тергов давомида БМТ, Amnesty International ҳуқуқ ҳимоячилари ва бошқа бир қатор шундай ташкилотлар ҳужжатлари таҳлил қилинган.
Аввалроқ БМТда Мўсулни озод қилиш операцияси давомида камида 2521 фуқаро ҳалок бўлгани маълум қилинганди.
Мўсул 2014 йил ёзидан жангариларнинг бош истеҳкоми бўлган. 2016 йил октябрда Ироқ ҳарбийлари уни озод қилиш мақсадида ҳужум бошлашган. 2017 йил июлда эса Ироқ бош вазири террорчилар Мўсулда мағлуб этилганини расман эълон қилганди.
Тавсия этамиз
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
ЖЧ-2026 саралаши: Эронга қарши ўйин олдидан
Спорт | 15:16 / 25.03.2025
Киевга яна зарба берилди. Қурбонлар бор
Жаҳон | 13:57 / 23.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Аҳмадхўжаев: “Одамлар одатланиб қолган истеъмол маданияти бўлмаганида, газ учта Ўзбекистонга етган бўларди”
Ўзбекистон | 21:19
-
Кўп қаватли уйларни иситиш ёпиқ тизимга ўтади. Бу қандай ишлайди?
Ўзбекистон | 21:16
-
Тошкентнинг айрим ҳудудларида 7 апрелдан 16 майгача ичимлик суви таъминоти тўхтатилади
Жамият | 21:02
-
Alibaba ва BMW биргаликда Хитойдаги автомобиллар учун сунъий интеллект ишлаб чиқади
Фан-техника | 20:59
Мавзуга оид

13:32 / 05.12.2021
Ҳиндистонда ҳарбийлар хатолик туфайли тинч аҳолини ўққа тутди

23:00 / 26.12.2019
Афғонистондаги ихтилофда ўн йил ичида 100 мингдан кўпроқ киши ўлдирилган ёки яраланган

09:45 / 25.12.2019
Буркина-Фасода жангарилар ҳужуми оқибатида 42 киши ҳалок бўлди

09:00 / 25.02.2019