Наманган вилоятида ер участкалари кимошди савдоси ташкил этила бошланди
Наманган вилояти Янгиқўрғон ва Норин тумани ҳокимиятлари вилоятда биринчилардан бўлиб, савдо, хизмат кўрсатиш ва сервис биноларини барпо этиш учун ер участкаларини кимошди савдосида сотишни йўлга қўйди, деб ёзмоқда Nuz.uz сайти.
Хабарларга кўра, Янгиқўрғон, Норин, Косонсой, Уйчи туманлари ҳокимиятлари томонидан қўйилган жами 56та ер участкасига талабгорлар сон 200 нафардан ортиқ бўлган.
“Кимошди савдолари холис ташкил этилди, бошланғич нархлар эса барчага маъқул эди”, – дея ўз таассуротлари билан ўртоқлашган Уйчи туманилик тадбиркор Дилором Келдиева.
У айниқса ер участкасини тақсимлашнинг янги усулидан кўнгли тўлганини айтган. Эндиликда, Келдиева Жидакапа қишлоғида 500 квадрат метр майдонли иккита ер участкасига эга бўлиб, улардан бирида қурилиш материалларини ишлаб чиқиш цехини барпо этса, иккинчисида дорихона қуришини айтган.
«Кўчмас мулк савдо хизмати» МЧЖнинг Наманган бўлими Поп ва Мингбулоқ туманлари билан бирга навбатдаги савдоларни ташкил этишни режалаштирмоқда.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
21:11 / 11.11.2024
Наманганда поезд билан тўқнашган Damas ҳайдовчиси ҳалок бўлди
17:35 / 11.11.2024
Наманганда тўёна кўринишида пора олган кадастр бўлими бошлиғи 5 йилга қамалди
19:32 / 07.11.2024