Жаҳон | 22:03 / 17.10.2016
11476
2 дақиқада ўқилади

Россия бош штаби Ҳалабда маълум вақт ўт очишни тўхтатишга рози бўлди

Фото: © РИА Новости

Россия гуманитар ташкилотлар сўрови билан Ҳалабдан жароҳатланганлар ва тиббий ходимларнинг олиб чиқилиши учун ўт очишни тўхтатади. РИА Новости хабар қилишича, 20 октябрь куни Ҳалабда "гуманитар пауза" бошланади.

"Россия БМТ бош котибининг Сурия масаласи бўйича махсус элчиси Стаффан де Мистура ташаббуси ортидан БМТ ва "Жабҳат ан-Нусра"га таъсир кўрсата оладиган давлатлар билан Ҳалабдан тиббий ходимлар ҳамда жароҳатланганларнинг олиб чиқилишида ҳамкорликда ишлайди... Биз вақтни йўқотмасдан "гуманитар пауза"ни жорий этамиз. Тинч аҳоли вакиллари, шунингдек, бемор ва ярадор жангарилар ҳам олиб чиқилиши учун эркин йўлак яратилади", деган Россия бош штаби генерал-лейтенанти Сергей Рудский.

Унинг айтишича, Ҳалаб аҳлига махсус варақалар ва овоз кучайтиргичлар орқали шаҳардан чиқиб кетиш йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

Унинг қайд этишича, 20 октябрь куни соат 8:00дан соат 16:00гача Ҳалабда "гуманитар пауза" амалда бўлади. Бу вақтда Россия Ҳарбий космик кучлари ҳамда Сурия ҳукумати авиацияси Ҳалабга зарбалар беришдан тўхтаб туради.

Мавзуга оид