Америкалик ИШИДга ёрдам бермоқчи бўлганини тан олди
Америка адлия вазирлигининг хабар қилишича, АҚШ фуқароси ИШИДга ёрдам беришга уринганига иқрор бўлган.
Гумонланувчи Виржиния штатининг 26 ёшли фуқароси Ҳарис Қамар экани айтилмоқда.
"Жаноб Қамар ИШИДга ёрдам беришга уринган. У шу мақсадда Америка пойтахтига ҳужум қилмоқчи бўлган якка жиноятчиларни қўллаб-қувватлаган", — дейилади баёнотда. Қайд этилишича, Қамар ФҚБнинг махфий ахборотчиси билан ИШИДни Вашингтон шаҳри ва атрофидаги нишонларнинг суратлари билан таъминлашни муҳокама қилган.
Айбига иқрор бўлган гумондор суратларни қаерда олиш фикрлари билан ўртоқлашган. Хусусан, гап Пентагон ва шаҳарнинг бошқа нуқталари ҳақида борган. ФҚБ ахборотчиси Қамар билан бир неча маротаба учрашган бўлиб, улардан бирида Ҳарис ИШИД таркибига киришга уринганини ҳам айтган.
Sputnik агентлигига кўра, ФҚБ агентлари Қамарни июль ойида қўлга олган.
Хабар қилинишича, маҳкама жараёни 2017 йил январида бўлиб ўтади, Қамарга кўпи билан 20 йиллик қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.
Мавзуга оид
09:15
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024
Кремл Путин ва Трамп телефонда суҳбатлашганини рад қилди
14:42 / 11.11.2024
Американинг круиз компанияси Трамп сиёсатидан қочишни истаганлар учун дунё бўйлаб 4 йиллик саёҳат таклиф қилмоқда
13:30 / 10.11.2024