Спорт | 11:03 / 19.10.2016
5703
1 дақиқада ўқилади

Япониялик Халқаро гимнастика федерациясининг янги президенти бўлди 

Фото: ChalkGrips

Япониялик Моринари Ватанабе Халқаро гимнастика федерациясининг (FIG) янги президенти этиб сайланди. Сайлов федерациянинг Токиодаги конгресси давомида бўлиб ўтди. Бу ҳақда FIG матбуот хизмати хабар берди, деб маълум қилди ТАСС ахборот агентлиги.  

Ташкилот раҳбари лавозимига Европа гимнастика иттифоқи президенти Жорж Гельзек ҳам даъвогарлик қилган, у 19 овоз, Ватанабе эса 100 овоз тўплаган.

Кейинроқ федерациянинг уч вице-президенти лавозимига сайловлар бўлиб ўтади. Бу лавозимларга 7 киши даъвогарлик қилмоқда, номзодлар орасида Россия спорт гимнастикаси федерацияси раҳбари Василий Титов ва Собиқ иттифоқ таркибида бир неча маротаба Олимпия чемпиони бўлган Нелли Ким ҳам бор.

Мавзуга оид