Барак Обаманинг акаси Дональд Трампни қўллаб-қувватламоқда
АҚШ президенти Барак Обаманинг ўгай акаси Малик Обама 19 октябрда Лас-Вегасга келишни режалаштираяпти. У, АҚШ президентлиги учун сўнгги телемунозараларда республикачилар партияси номзоди Дональд Трампни қўллаш ниятида, деб ёзмоқда New York Post.
Малик Обама Кенияда туғилган бўлса-да, кўп йиллар АҚШда яшаган ва мамлакат фуқароси ҳисобланади. Маликнинг айтишича, телебаҳсларда республикачилар номзодини қўллаб-қувватлашга тайёр. У Трамп атрофидаги сўзларга ишонмаслигини таъкидлаган.
Республикачилар номзоди Дональд Трамп ҳам амалдаги президент қариндошининг ўзига нисбатан диққатини эътиборсиз қолдирмаган.
«Малик билан учрашувни сабрсизлик билан кутаяпман. У укасига қараганда қайси томон кучли эканини яхши билади», — деган Трамп.
Бундан ташқари, Малик Обама Трампнинг сиёсий рақиби Ҳиллари Клинтонни давлат котиби бўлиб ишлаган вақтлардаги фаолияти учун танқид қилган.
Айни чоғда демократ президент Барак Обама Клинтон хонимни қўллаб-қувватламоқда.
Мавзуга оид
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42 / 14.11.2024