Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
MMA турнирида болалар иштирокини танқид қилган Павел Колобков Россия Спорт вазири бўлди
Фото: © РИА Новости
Россия бош вазири Дмитрий Медведев мамлакат президенти тавсиясига биноан Спорт вазири ўринбосари Павел Колобковни вазирликнинг янги раҳбари этиб тайинлади.
У Спорт масалалари бўйича вазир ўринбосари вазифасига ўтган Виталий Мутконинг ўрнини эгаллади.
Қайд этиш керакки, Павел Колобков раислиги остида бугун бўлиб ўтган ишчи гуруҳ йиғилишида 4 октябрь куни Грозний шаҳрида ўтказилган MMA Grand Prix Akhmat 2016 турнирининг қонунийлиги кўриб чиқилди.
Йиғилишда Россия Спорт вазирлиги, Чеченистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Россия Аралаш жанглар санъати (MMA) иттифоқи ҳамда Бутун Россия «MMA иттифоқи» жамоат ташкилоти ва бошқа тизим вакиллари иштирок этган.
Ишчи гуруҳ Грознийда ўтказилган турнирда 18 ёш ва ундан катта бўлган курашчилар иштирокидаги жанглар қоидаларга мувофиқ ўтди, деган хулосага келди. Аммо 10 ёшгача бўлган болаларнинг Grand Prix Akhmat 2016 турнири доирасида кўргазмали жанглари MMA қоидаларига зид экани қайд этилди.
Бундан ташқари, ишчи гуруҳ хулосасига кўра, Grand Prix Akhmat 2016 турнири расмий мусобақа бўлмаган.
Чеченистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига келажакда баҳсли вазиятларга сабабчи бўлмаслик учун Россия Спорт вазирлиги ва мамлакат спорт федерациялари билан келишилган ҳолда шунга ўхшаш турнирларни ўтказиш тавсия этилди.
Мавзуга оид
17:56 / 06.10.2025
Вазир ёки ҳокимликка номзодлар коррупцияга қарши режасини тақдим этади
23:17 / 29.08.2025
“Раҳбарларда жазоланишдан қўрқиш ҳисси йўқ” – вазир ва ҳокимларнинг иш тутумлари ҳақида суҳбат
07:30 / 21.10.2024
Вазирларга рақамлаштириш ва хусусийлаштириш бўйича ўринбосарлар тайинланади
10:39 / 04.09.2024