Вазирларга рақамлаштириш ва хусусийлаштириш бўйича ўринбосарлар тайинланади
Давактив раҳбари Акмалхон Ортиқовга кўра, давлат раҳбари вазирларнинг рақамлаштириш ва хусусийлаштириш масалалари бўйича ўринбосарларини тайинлаш бўйича топшириқлар берган.

Фото: Видеодан кадр
Ўзбекистонда вазирларнинг рақамлаштириш ва хусусийлаштириш масалалари бўйича ўринбосарлари бўлади. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги директори Акмалхон Ортиқов маълум қилди.
Унга кўра, президент 17 октябр куни бўлиб ўтган йиғилишда хусусийлаштириш соҳасидаги аниқ вазифалар ва уларни ҳал этиш механизмларини белгилаб берган.
«2025 йилда ҳам хусусийлаштириш ишларини жадаллаштириш топширилди. Бунинг барча механизмлари, қандай амалга ошириш кераклиги бўйича аниқ вазифа ва ечимларни президент белгилаб берди. Айтдиларки, 2025 йил барча соҳада хусусий секторни жалб қилиш йили бўлади… Президент рақамлаштириш ва хусусийлаштириш масалалари бўйича ўринбосар даражасидаги раҳбарни тайинлаш тўғрисида кўрсатма берди», — деди Акмалхон Ортиқов.
Унга кўра, Шавкат Мирзиёев 2025 йилда давлат корхоналари, вазирлик ва идоралар олдига хусусий секторни жалб этиш, давлат-хусусий шериклик механизмларини жорий этиш, кераксиз объектларни сотиш бўйича вазифалар қўйган.
Давактив раҳбари давлат корхоналарини хусусийлаштириш ва бўш ерларни аукцион орқали сотиш бўйича 2025 йилга мўлжалланган янги дастурни тайёрлаш режалаштирилганини айтди.
Тавсия этамиз
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Шарм-эл-Шейхга: ҳаммага мос келадиган ритм
Ўзбекистон | 17:00 / 24.05.2025
-
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
Жаҳон | 23:21 / 24.05.2025
-
«Автоойна» МЧЖ ва «Ёшлик» спорт мажмуаси сотилди. Харидорлар ким?
Иқтисодиёт | 22:51 / 24.05.2025
-
Ўзбекистоннинг ликвид захиралари жорий йилда энг юқори чўққисига чиқиб, кейин камайиб боради — S&P
Иқтисодиёт | 22:41 / 24.05.2025
Мавзуга оид

11:24 / 22.05.2025
Меҳмонхонага ҳужжат тақдим этмай, MyID идентификацияси билан кириш мумкин бўлади

09:55 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 35 миллион доллар ажратди

07:37 / 19.04.2025
Соғлиқни сақлаш тизимида рақамлаштириш бўйича қандай ишлар амалга оширилаётгани маълум қилинди

10:49 / 10.03.2025