Спорт | 19:58 / 20.10.2016
7617
2 дақиқада ўқилади

Буффон отасидан мақтов эшитди

«Ювентус» жамоаси ва Италия терма жамоаси дарвозабони Жанлуиджи Буффоннинг отаси бўлмиш Адриано Буффон ўз ўғлининг ЕЧЛ гуруҳ босқичида «Лион» жамоасига қарши ўтказган ўйинига баҳо берди.

Бу учрашувда кичик Буффон пенальтини бартараф берган ва бир неча муҳим сэйвларни амалга оширганди.

«Бу ўйин менга Жижининг А сериядаги илк учрашувини эслатиб юборди. Улар ўшанда («Парма» сафида - таҳр.) «Милан» билан ўйнашганди. Мен учун бу учрашув ўғлим иштирокидаги энг зўр ўйин бўлган. У кеча Фекирнинг зарбаларини худди 20 ёшидагидей ишонч билан қайтарди. Бундан юрагим жимирлаб кетди.

Мен Доннарумманинг ўйинларини томоша қилаяпман, менга туюляптики, у ҳам ўз фаолиятини менинг ўғлим каби бошлади. У ҳозир анча етук кўринмоқда ҳам. Жижи эса 17 ёшида гўдакларни эслатар эди.

Жижи тўпга сакраганида Лев Яшинни эслайман.

Агар мен уни аччиқлантирмоқчи бўлсам, унга дейман: тор кулбангдан чиқ – бу сен учун муаммо келтирмоқда! У ўйин охиридаги вазиятда бошқа дарвозабонлар каби олдинроққа чиқиши ҳам мумкин эди,  аммо у чизиқ устида қолишга қарор қилди ва Толиссонинг зарбасини тўса олди», – деган ота Буффон.

«Мени кўмишга ҳали эрта!» Буффон ўз танқидчиларига жавоб қайтарди

«Милан» дарвозабони баданига ҳеч қачон тату чиздирмаслиги сабабини айтди

Манба: Tribuna.uz

Мавзуга оид