Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Буюк Британия таклиф қилган Сурия бўйича резолюцияни маъқуллади
БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши Буюк Британия таклиф қилган Сурия бўйича резолюцияни маъқуллади.
Резолюция матнида Ҳалабда жанговар ҳаракатларни зудлик билан тўхтатишга чақирилган ва ихтилофнинг барча иштирокчиларидан БМТ агентликлари ва уларнинг ҳамкорларига муҳтожларга гуманитар ёрдамни етказишга йўл очиб беришни таъминлаш талаб қилинган.
Кенгаш Сурия ҳукумати ва унинг иттифоқдошларидан жанговар парвозларни ва Ҳалабни бомбардимон қилишни зудлик билан тўхтатишни талаб қилмоқда. Сурия бўйича БМТ комиссияси Ҳалабдаги воқеалар терговини ўтказиши ва қоидабузарликларда айбдорларни жавобгарликка тортиши талаби қўйилган.
Шу билан бирга Кенгаш ИШИД ва "Жибҳат ан-Нусра" террорчилик гуруҳлари томонидан тинч аҳолига нисбатан амалга оширилаётган зўравонлик ҳаракатларини қоралаган.
Резолюцияда айтилишича, Кенгаш сурияликлар раҳбарлигидаги сиёсий жараённи инқирознинг ягона ечими деб ҳисоблайди.
Ҳужжат кенгашнинг 24 аъзоси томонидан қўллаб-қувватланди, унга 7 давлат, жумладан Россия қарши чиқди, 16 давлат бетарафлик билдирди. Кенгаш БМТ Хавфсизлик кенгаши қарорларидан фарқли ўлароқ, ҳуқуқий мажбурловчи ҳисобланмайди.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026