Ўзбекистон | 18:43 / 21.10.2016
11332
3 дақиқада ўқилади

Дам олиш кунлари Ўзбекистонда салқин ҳаво ҳарорати сақланиб қолади

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 22 октябрь  куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб бироз ёмғир, қор ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик бўлмайди. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади.  Кечаси 0-2, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади. 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушади. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушади. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. 

Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим туманларда бироз ёмғир, қор ёғиши мумкин, туман тушади.  Ғарбдан эсаётган шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади. 

Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушади. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси  2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.  

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 0-5,  кундузи 8-13  даража илиқ бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёмғир, қор ёғиши мумкин, туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 1-6, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади. 

Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёмғир, қор ёғиши мумкин, туман тушади. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8 даража совуқ,  кундузи 2 даража совуқ, 3 даража илиқ бўлади.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид