Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Лигаси. I гуруҳи. "Краснодар" ўз майдонида "Шальке"га мағлуб бўлди, "Ницца"дан эса ғалаба
Европа Лигасининг 3-тур учрашувлари давом этмоқда. "Краснодар" жамоаси мазкур турда ўз майдонида "Шальке"га қарши майдонга тушди. Учрашувнинг 10-дақиқасида Евгений Коноплянка томонидан киритилган ягона гол немис клубига уч очко келтирди. Шундай қилиб, ўйин 1:0 ҳисобида "Шальке"нинг ғалабаси билан якунланди.
Гуруҳнинг иккинчи учрашувида "Ницца" жамоаси "Ред Булл" меҳмони бўлди ҳамда 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Краснодар (Краснодар, Россия) – Шальке-04 (Гельзенкирхен, Германия) – 0:1
Гол: Коноплянка, 10 (0:1).
Огоҳлантиришлар: Газинский, 90+3 – Налдо, 70; Ди Санто, 85.
Ред Булл Зальцбург (Зальцбург, Австрия) – Ницца (Ницца, Франция) – 0:1
Гол: Плеа, 13 (0:1).
Огоҳлантиришлар: Чан, 85; Лаймер, 88 – Эстевао, 71; Эйссерик, 90+4.
Манба: tribuna.uz
Мавзуга оид
20:26 / 20.06.2026
«Шунчаки яшаш жонимга тегди». Краснодарда 19 ёшли талаба одамларга пичоқ билан ҳужум қилди
15:18 / 15.06.2026
Кучли ёғингарчилик туфайли Россия ҳудудларини сув босди – фотолар
07:59 / 08.05.2026
Англиянинг учта клуби еврокубоклар финалига чиқди
11:02 / 28.02.2026