Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шотландияда Буюк Британия таркибидан чиқиш бўйича навбатдаги референдум ўтказиш қонун лойиҳаси чоп этилди
Шотландия ҳукумати мамлакатнинг Буюк Британия таркибидан чиқиши бўйича 2-референдум ўтказиш қонун лойиҳасини чоп этди. Ҳужжат 20 октябрда Шотландия ҳукумати сайтида пайдо бўлди. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар берди.
Лойиҳада референдумни ўтказиш, овоз беришни ташкиллаштириш ва овозларни ҳисоблаш қоидалари баён қилинган.
Шотландия бош вазири Никола Стержен Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиш истаги Шотландияни 2014 йилда Буюк Британияда қолиш қарорини қайта кўриб чиқишга ундаганини айтди. Бироқ бош вазирнинг айтишича, қайта овоз бериш масаласи очиқ турибди, ҳужжат эса тавсия характерига эга.
Шотландияда ўтказилган 1-референдум натижаларига кўра, мамлакат Буюк Британия таркибида қолган эди. Бунга 55 фоиз аҳоли овоз берган. Бироқ кейинроқ кўпчилик шотландияликлар Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқишидан норозилик билдиргандилар.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026