Жаҳон | 07:11 / 21.10.2016
8280
2 дақиқада ўқилади

Суриянинг Ҳассажак аҳоли пунктига ҳужум қилган самолётлар Бельгияга тегишли эмаслиги маълум қилинди

Фото: Wolfram M. Stumpf / ВВС США / Wikipedia

Суриянинг Ҳассажак аҳоли пунктига ҳужум қилган самолётларнинг "ўзиники-бегона" таниш тизими рақамлари Бельгия ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли эмас, деб маълум қилди Бельгия мудофаа вазирлиги. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.        

Бельгия мудофаа вазирлиги берган баёнотга кўра, Брюссель Москвадан самолётлар маршрутлари кўрсатилган харитани олган, уни ўрганиб чиқиб, тегишли хулосалар чиқарган.

"Харитада жойлаштирилган ва Россия мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра Бельгия самолётларига тегишли эканлиги кўрсатилган "ўзиники-бегона" индентификация рақамлари нотўғридир ва ҳеч қанақасига Бельгия ҳарбий-ҳаво кучлари самолётларига тегишли эмас", деб айтилди баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, 18 октябрда Ҳалаб яқинидаги Ҳассажак аҳоли пунктига иккита F-16 самолёти ҳужум қилган. Бунинг оқибатида 6 киши ҳалок бўлган, 4 киши яраланган. Россия мудофаа вазирлигида ушбу ҳужум учун халқаро коалиция, хусусан Бельгия ҳарбий-ҳаво кучлари жавобгар эканлиги айтилган. 

Мавзуга оид