WikiLeaks Обаманинг мактублари ва электрон манзилларини ошкор қилди
WikiLeaks Хиллари Клинтоннинг яқин сафдоши Жон Подестанинг электрон почта орқали АҚШ президенти Барак Обама билан ёзишмаларини чоп этди. Шу тариқа 2008 йилдаги 7 та мактуб ошкор қилинган. Улардан 6 таси Обамага йўлланган, улардан учтаси Обама АҚШ конгресси сенати аъзоси бўлганда ва яна 3 та мактуб Обама президент бўлганда ёзилган.
Бундан ташқари, Обаманинг бир нечта мактуби ва унинг иккита эски электрон манзили чоп этилган.
"WikiLeaks Барак Обама махфий адрес бўйича юборган мактубларнинг биринчи қисмини чоп этмоқда", деб айтилди портал хабарида.
Подеста ва Обама муҳокама қилган мавзулар орасида Обама президент бўладиган бўлса 2008 йил 15 ноябрда, инаугурациясидан олдин "катта йигирматалик" учрашувида иштирок этиши кераклиги-керакмаслиги мавзуси бор. Обамага бунга жавобан саммитда иштирок этишни рад этиш ва Кичик Жорж Буш бошчилигидаги маъмуриятдан иложи борича узоқлашиш маслаҳат берилади.
Мавзуга оид
09:59 / 07.11.2024
Собиқ президент Обама Трампни сайловдаги ғалабаси билан табриклади
21:29 / 01.10.2024
Жулиан Ассанж: «Мен журналистикада ўзимни айбдор деб тан олишга мажбур бўлдим»
00:06 / 26.09.2024
Жулиан Ассанж озод этилганидан бери илк бор омма олдида чиқиш қилади
15:50 / 21.08.2024