Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироқнинг Доқуқ шаҳрида дафн маросими иштирокчиларига зарба берди
Фото: © RIA
АҚШ бошчилигидаги коалиция Ироқнинг Доқуқ шаҳрида режалаштирганидек террорчиларга эмас, балки дафн маросими иштирокчиларига зарба берди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлигида маълум қилинди.
Вазирликда маълум қилинишича, ҳарбийларнинг бу хатоси туфайли ўнлаб одамлар ҳалок бўлган.
"Гувоҳларнинг айтишича, дафн маросими иштирокчилари коалиция авиацияси томонидан террорчилар деб қабул қилинган. Ўнлаб одамлар, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлган", деб айтди Россия мудофаа вазирлигининг расмий вакили Игорь Конашенков.
Россия мудофаа вазирлигида коалициянинг тинч аҳолига мунтазам зарба бериши "ҳарбий жиноятларнинг барча аломатларига эгалиги" таъкидлаб ўтилди.
"Ҳарбий жиноятларнинг барча аломатларига эга бўлган, тинч аҳоли пунктларига бундай қақшатқич зарбаларни бериш халқаро коалиция авиацияси учун оддий ишга айланиб қолмоқда", деб айтди Конашенков.
Конашенков тўй ва дафн маросимлари, шифохоналар, полиция бўлимлари ва гуманитар карвонлар коалиция самолётлари зарбаларига жуда кўплаб учрашини қўшимча қилди.
Мавзуга оид
14:49 / 24.01.2026
Россияда уруш қатнашчиларини дафн этиш учун рекорд маблағ ажратилди
18:39 / 19.01.2026
АҚШ Ироқдан қўшинларини олиб чиқиш жараёнини якунлади
15:59 / 16.01.2026
“Бож тўловлари юқори бўлмайди” – Ўзбек-Ироқ бизнес форумида нималар муҳокама қилинди?
12:34 / 15.01.2026